...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзон Қодиров Юлдуз Усмоновага миннатдорчилик билдирди


03:25, 06.03.2016 Олам
 11 315

Рамзон Қодиров: Мен Юлдузга шундай қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Ўзбекистонлик боксчи, жаҳон чемпиони Руслан Чагаевнинг Чеченистон пойтахти Грознийда бўлиб ўтадиган австралиялик боксчи Лукас Браун билан жанги олдидан, 4 март куни Грознийдаги “София” реторанида вазнни ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг номидан совға сифатида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова иштирок этиб, Русланни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Рамзон Қодиров ўзининг Instgaram’даги шахсий саҳифасида шундай дейди:

“Ассалому алайкум! Менинг қадрдон биродарим Руслан Чагаев оиласи билан Германияда яшайди ва шу ерда машғулот ўтказади. У “Аҳмат” бокс клуби шарафини ҳимоя қилади. Унинг Ватани, ота макони – Ўзбекистон. Мен Руслан бу мамлакатни бутун қалби билан севишини биламан. Бугун Русланнинг ҳаётида катта воқеа, у кечқурун WBA йўналиши бўйича энг кучли ва ўта оғир вазндаги боксчи Лукас Браун билан рингга тушади. Грознийдаги “София” тантаналар залида вазн ўлчаш маросими пайтида Руслан кутилмаган совғани қабул қилди. Уни қўллаб-қувватлаш учун ўзбек эстрадасининг ёрқин “юлдуз”и, миллионларнинг севимли хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист ЮлдузУсмонова ташриф буюрди. У Ўзбекистон ҳақидаги машҳур “Даво-давом” қўшиғини куйлади. Мен аминманки, Русланнинг руҳияти янада кўтарилди. Унга тикилиб туриб, шу нарса туюлдики, шундай маъсулиятли дамда Руслан саҳнада уни қўллаётган бутун Ўзбекистонни кўрди. Мен Юлдузга шундай қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирмоқчиман".

Теглар:Рамзон Қодиров Руслан Чагаев Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!