...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамазонда 650 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига боради


13:58, 01.06.2016 Жамият
 3 312

Рамазон Умрасига борувчи зиёратчилар гуруҳ раҳбарлари учун амалий ўқувлар ташкил этилди.

Ўзбекистонда муборак Рамазон ойига тадорик кўриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Айни дамда 650 нафар Ўзбекистон фуқароси  муборак рамазон ойида Умра ибодатини амалга оширишга шай турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар бермоқда.
  
Кеча, 31 май куни Тошкентнинг “Шайх Зайниддинхон” масжидида Рамазон Умрасига борувчи зиёратчилар гуруҳ раҳбарлари учун амалий ўқувлар ташкил этилди.

Ўқувлар давомида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Солиқни сақлаш вазирлиги ходмлари томонидан зиёратчиларга хизмат қилиш, уларнинг ибодат қилиш давомида соғлиқларини эҳтиёт қилишлари юзасидан батафсил тушунчалар берилган.

Бу йил ҳам Мадинадаги меҳмонхона масжиддан 100-150 метр, Маккада эса 1000-1500 метр узоқликда жойлашган бўлиб, зиёратчиларимиз учун барча шароитлар яратилиб ҳозирлаб қўйилган, дейилади хабарда.

Сафарга чиққаннларга ишчи гуруҳи, шифокор, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жами 24 нафари кечаю кундуз хизмат кўрсатади.

Рўзадор зиёратчиларга икки маҳал саҳарлик ва ифторликлари учун иссиқ овқат, чой ва бошқа ичимликлар тақдим этилиши кўзда тутилган. 

Теглар:Рамазон Умра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар