...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамазон ҳайити куни метро ва автобуслар эрта тонгдан иш бошлайди


09:35, 24.06.2017 Жамият
 4 977

Метро ва автобуслар қатнови эрталабки соат 4:00 дан иш бошлайди.

Ўзбекистонда 26 июнь, душанба куни Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Тошкентда автобус ва метролар қатнови эрталабки соат 4:00 дан иш бошлайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ташкилоти хабар берди.
 
Эрталабки транспорт қатнови Рамазон ҳайити байрами куни Тошкентда яшовчи фуқароларни шаҳардаги масжидларга ҳайит намозини адо этиш учун вақтида элтишга хизмат қилади.
 
Ушбу ҳолат ўтган йили ҳам кузатилганди. Пойтахт аҳолиси учун янада қулайлик яратиш мақсадида транспорт ҳаракати саҳарлаб йўлга қўилганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Рамазон ҳайити метро автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар