...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамазон ҳайити куни абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинадими?


18:38, 22.06.2017 Жамият
 5 110

Қабул жараёнлари давом этиш ёки этмаслигига аниқлик киритиш мақсадида Давлат тест марказига ҳамда Олий таълим вазирлигига мурожаат қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Қарорда 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгиланиб, мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши айтиб ўтилган эди.

Маълумки, ҳозирги вақтда олий таълим муассаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Шуни инобатга олиб, 26 июнь душанба куни қабул жараёнлари давом этиш ёки этмаслигига аниқлик киритиш мақсадида Давлат тест марказига боғландик. Мутасаддилар ҳозирча ҳеч қандай кўрсатма йўқлигини билдиришди.

Шундан сўнг, Олий таълим вазирлигига мурожаат қилдик. Бизга аён бўлдики, қарорга мувофиқ қабул ҳайъати дам олишга чиқади. Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида фақатгина навбатчилар иш олиб боради.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Рамазон ҳайити Қабул Абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар