...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рафаэль Некталов: “Сайловда кўрсатилган номзодлар Ислом Каримов яратиб кетган йўлни давом эттиришига ишонаман”


14:54, 03.12.2016 Жамият
 1 876

“The Bukharian Times” газетаси бош муҳаррири Рафаэл Некталов эришилган ютуқларда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов меҳнати ётганинини алоҳида эътироф этди.

30 ноябрдан расман ўз фаолиятини бошлаган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” матбуот клубида халқаро ОАВ вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Шу билан бирга, кузатувчи сифатида сайлов жараёнларини баҳолашда ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
 
Жумладан, “The Bukharian Times” ҳафталик газетаси жамоаси ҳам Президнет сайловини ёритиш ишларида фаол иштирок этмоқда.
 
“Агар Ўзбекистондаги сайлов жараёни ҳақида гапирадиган бўлсам, бир нарсани айтишим мумкин: Ўзбекистонда бугунги кунда кўппартияли тизим ҳаётда яққол ўз ифодасини топяпти ва жуда жиддий эътибор қаратилмоқда”, дейди “The Bukharian Times” газетаси бош муҳаррири Рафаэль Некталов.
 
Бош муҳаррир “Ўзбекистон Президентлигига номзодлар ўз сайловолди дастурида жуда муҳим масалаларга эътибор қаратган ва ҳар бири ғолиблик учун очиқ, ошкора ва адолатли кураш олиб бормоқда. Бунга кузатувларим жараёнида гувоҳ бўлдим. Сайловга номзодларнинг бундай ёндашуви эса ишончни оширади”, деган ҳолда Ўзбекистондаги сайлов ўтказиш тажрибасини юқори баҳолади.
 
“The Bukharian Times” газетаси бош муҳаррири Рафаэль Некталов Ўзбекистон ҳақида қуйидагича фикрларини билдирди:
 
“Ўзбекистон ўзининг тинчлик ва осойишталиги билан фахрланса бўлади. Бугунги кунда дунёдаги таҳликали вазиятдан қанча болалар, қанчадан қанча кексалар азият чекаётган бир пайтда юртингиздаги тинчлик алоҳида эътироф этиладиган жиҳат ҳисобланади, деб ўйлайман.
 
Ўзбекистон бўйлаб сафарларим чоғида гувоҳ бўляпманки, юртингизда қанча ижобий ўзгаришлар юз берган. Албатта бундай ютуқлар замирида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг (жойлари жаннатда бўлсин) меҳнати ётганинини алоҳида эътироф этиш зарур.  Биринчи Президент яратиб кетган мана шундай йўлни ўйлайманки, 4 декабр куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига қўйилган номзодларнинг ҳар бири катта потенциал билан давом эттиради”.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016 Рафаэль Некталов The Bukharian Times 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар