...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуддус Аъзам, Шуҳрат Ризаев, Фарида Афрўз, Санобар Жўраева “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди


20:22, 25.08.2017 Жамият
 3 994

Президент фармонига биноан бир қатор таниқли шахслар, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситаларининг бир қатор кўзга кўринган вакиллари ҳам мукофотландилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу фармонга биноан бир қатор таниқли шахслар, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситаларининг бир қатор кўзга кўринган вакиллари ҳам мукофотландилар.
 
Унга кўра, “Ўзбекистон” телеканали “Муносабат” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Қуддус Аъзам, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, Андижон вилояти Асака тумани маданият бўлими қошидаги ансамбль хонандаси Санобар Жўраева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фарида Афрўз “Дўстлик” ордени билан, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси меҳнат фахрийси, таниқли диктор Ўткир Сиддиқов “Шуҳрат” медали билан, Тошкент ирригация ва мелиорация институти Гуманитар фанлар кафедраси профессори, хонанда Ҳожиакбар Ҳамидов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. 

Теглар:Қуддус Аъзам Фарида Афрўз Ўткир Сиддиқов Шуҳрат Ризаев Ҳожиакбар Ҳамидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар