...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Республикаси делегацияси Тошкентга келди


19:39, 10.03.2017 Жамият
 2 122

2017 йил 10 март куни Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби В.Жумаканов бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюрди.

Икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган музокаралар чоғида қатор масалалар мухокама қилингани хусусида ЎзА хабар тарқатмоқда. Жумладан, учрашувларда барқарорлик ва хавфсизликка рахна соладиган замонавий таҳдид ва хатарларга, диний экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция ва бошқа хавфларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз борган. 

Шунингдек, музокаралар давомида халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб масалалари бўйича икки мамлакат позицияси бир-бирига мос ва ўхшаш экани ўз тасдиғини топди. 

Юзага келадиган замонавий таҳдид ва хавфларга биргаликда қарши туриш учун ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга доир аниқ таклифлар ишлаб чиқилди. 

Икки давлат кўп қиррали муносабатларни 2013 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома руҳида янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди. 

Икки мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг изчил ривожланишида муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. 

В.Жумаканов тадбирни юксак савияда ташкил этгани ва ҳар икки томон учун долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. 

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Стратегик шериклик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар