...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўйлиқ бозори ёнидаги кўприк остида “қўшмачилар” қўлга туширилди


09:02, 08.06.2017 Жамият
 10 131

Ўтказилган тадбирлар давомида профилактика инспекторлари томонидан бир қатор фоҳишахона сақлаш ҳолатлари аниқланган.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” жорий этилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга қараганда 6,7 фоизга камайишига эришилди. Жиноятнинг оғир турларидан қотиллик 19,1 фоизга, босқинчилик 13,0 фоизга, безорилик 34,7 фоизга ва тан жароҳати етказиш 11,2 фоизга камайди.
 
Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида профилактика инспекторлари томонидан бир қатор фоҳишахона сақлаш ҳолатлари аниқланган.
 
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Б.Икромовнинг (исм-шарифлари ўзгартирилган) хонадони текширилганида, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи С.Саидов ва наманганлик Р.Амирбековаларга 20.000 сўм эвазига, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.
 
Худди шундай ҳолатлардан бири Бектемир туманида ҳам аниқланган. Фарғоналик Ш.Фармонова (исм-шарифлари ўзгартирилган) Фарғона йўли кўчасидаги кўприк остида Самарқанд вилоятида яшовчи Х.Орипова ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Р.Авазовларни 50.000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилаётгани аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Теглар:Фоҳишахона Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар