...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўқондаги Media Park “юлдуз”ларсиз очилади


09:02, 01.12.2015 Технология
 4 574

1 декабрь куни очилиши режалаштирилган Media Park дўконининг очилиш маросимида кино оламининг таниқли юлдузлари иштирок этмайди.

Бундан бироз аввал пойтахтимиздаги  Media Park маиший техникалар дўкони 1 декабрдан эътиборан Фарғона водийсининг Қўқон шаҳрида ҳам ўз ишини бошлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хабарда  мазкур очилиш маросими учун Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, актёрлар Муҳаммадисо Абдулхайиров, Шукурулло Исроилов, Зуҳра Солиева, Шаҳзода Муҳаммедова ва Наргиза Салмоновалар иштирокида махсус видеоролик суратга олингани айтилган эди. Режага кўра, видеороликда иштирок этган кино оламининг таниқли юлдузлари 1 декабрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган очилиш маросимида иштирок этишлари керак эди.

Маълумотларга қараганда, очилиш маросимида юқорида номлари келтирилган юлдузлар қатнашмайди. Бунинг сабаблари эса ҳозирча ошкор этилмади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июл ойида Қоратош мавзесида ўз ишини бошлаган Media Parkнинг очилишида эстрада ва кино оламининг таниқли юлдузлари иштирок этиб, сотувчилик вазифасини бажаришган эди.

Қўқонда ишга тушаётган Media Parkда Philips, Samsung, LG, Kenwood, Indesit, Tefal, Braun, Artel каби таниқли брендларнинг 10 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари сотилади. Дўкон маъмурияти 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланишини маълум қиляпти.
Қамариддин Шайхов
Сурат муалифи: mediapark.uz

Теглар:Media Park Қўқонд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!