...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қонунлардан устав фондларининг энг кам миқдорлари чиқариб ташланади


10:00, 14.11.2018 Жамият
 2 247

Устав фондининг энг кам миқдори лицензия талаби сифатида қайд этилиши мумкин.

Ўзбекистонда қонунлардан устав фондларининг энг кам миқдорлари чиқариб ташланади. Адлия вазирлиги тегишли тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди, у ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда, деб ёзмоқда “Norma” нашри.
 
Айни пайтда қонун ҳужжатларида айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсларнинг энг кам устав фонди тўғрисидаги талаблар белгиланган (қуйидаги жадвалга қаранг).
 

 
Бу ҳолат ҳозирги тамойилларга жавоб бермай қолди. Хусусан, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши шарт. Шу сабабли АЖдаги устав фондининг энг кам миқдори 1 600 млн сўм даражасида этиб белгиланди. Кейин эса давлат раҳбари идораларнинг уни 400 млн сўмгача пасайтириш тўғрисидаги таклифларини маъқуллади. Ҳар бир ана шундай ўзгартириш бўйича қонунга тузатишлар киритиш зарур.   
 
Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш йўналиши танлангани инобатга олинган ҳолда, жадвалда кўрсатилган қонун ҳужжатларидан устав фондининг энг кам миқдори тўғрисидаги талабларни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
 
Бу муассисларга устав фонди миқдорини уставда қайд этиб, унинг қандай бўлишини мустақил равишда белгилаш имконини беради. Бироқ устав фондининг энг кам миқдори лицензия талаби сифатида қайд этилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда қуйидагиларни лицензиялашда ана шундай шартлар амал қилади:
 
  • банк фаолияти (камида 100 млрд сўм);
 
  • микрокредит ташкилотлари (камида 2 млрд сўм);
 
  • ломбардлар (камида 500 млн сўм);
 
  • суғурта фаолияти (суғурта фаолияти турларига қараб табақалаштирилган);
 
  • этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (камида 10 000 ЭКИҲ);
 
  • лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият (камида 200 млн сўм);
 
  • “кириш ва чиқиш туризми” йўналиши бўйича фаолият (камида 400 ЭКИҲ).
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.  

Теглар:Устав фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар