...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўл телефонлари саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкин?!


12:21, 01.06.2016 Технология
 5 333

Уяли алоқа воситалари каламушлар организмида саратон касаллигини келтириб чиқарди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан уяли алоқа воситаларининг инсон организмида саратон касаллигини келтириб чиқариши борасида синов ўтказилмоқда, деб ёзади “Novostivmire.com” нашри.
 
Ҳозирча тажриба каламушлар устида олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, қўл телефонлари каламушлар организмида саратоннинг баъзи турларининг келиб чиқиши хавфини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Саломатлик Миллий университети олимларининг тадқиқотларида ҳам айтилган.
 
Олимлар уяли алоқа воситасининг каламуш организмига таъсирини частота ва модуляциялар орқали ўрганишмоқчи. Ушбу омиллар айнан қўл телефонларида мавжуд.
 
Каламушларни кун давомида 9 соат қўл телефонидан чиқадиган нур билан “тўйинтирила” бошланди. Улар орасида ҳомиладор, онадан эндигина туғилган, балоғатга етган, кексайиб қолган, хуллас турли ёш ва ҳаёт босқичидаги каламушлар бор эди.
 
Тажрибалар эркак каламушларда қўл телефони билан нурланиш оқибатида бош мияда хавфли ўсимтанинг пайдо бўлиши, юрагида эса зарарсиз ўсимтанинг пайдо бўлишини кўрсатди. Буни қарангки, аёл каламушларда бу борада ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.
 
Олимларнинг фикрларига кўра, каламушлар устида ўтказилаётган ушбу тажриба натижаси билан инсон организмида ҳам мобил алоқадан фойдаланганда шундай ҳолат юзага келади, деб айтиб бўлмайди. Чунки уяли алоқа телефони нури каламушнинг бутун танасига туширилди, инсоннинг эса қўл телефонидан фойдаланишда танасининг айрим қисмигина нурланади. Шунингдек, каламушлар олган радиация инсонга қандай таъсир қилишини аниқлашга кўп вақт керак бўлади.
 
“Уяли алоқа телефонлари инсон саломатлиги учун мутлақо зарарсиз бўлиши ҳам мумкин. Чунки кичик кемирувчининг организми билан инсон организми орасида катта фарқ бор. Буни ўрганишга эса йиллар кетади”, дейди Саломатлик Миллий университети олимларидан бири. 
Умида Якубова

Теглар:Саратон Тажриба Каламушлар Уяли алоқа воситалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!