...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўз лавозимидан озод қилинди


10:41, 14.02.2018 Жамият
 5 850

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида жиддий ўзгаришлар кузатилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев лавозимидан кетди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилди.
 
Вазирлик матбуот хизматига кўра, Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган.
 
Зойир Тоирович Мирзаев 2016 йилда Шуҳрат Тешаев ўрнига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган эди.
 
Маълум бўлишича, вазирлик иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги.
Икром Раҳмон

Теглар:Зоир Мирзаев Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар