...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қишда нималар истеъмол қилишингиз кераклигини биласизми?


15:10, 09.12.2017 Саломатлик
 8 987

Қишнинг совуқ кунларида иссиқ овқат истеъмол қилиш ва кўчадан уйга кириб келганингизда лимонли кўк чой ичиш сизни шамоллаб қолишдан халос этади.

Қишнинг совуқ кунларида инсон организми кўплаб витаминларни талаб қилади. Совуқ терингизни қуритиб, иммунитетингизни тушириб юбормаслиги учун етарлича витаминларга тўйинган маҳсулотлар истеъмол қилишингиз зарур.
 
Қиш фаслида инсон иммун тизимида ўзига хос ўзгаришлар рўй беради ва гармонлар ишлаб чиқариш жараёни секинлашади.Масалан, қишда инсон организмида мелотанин камайиб кетади.
 
Бунга сабаб ёруғликнинг камлиги ҳисобланади. Шунинг учун бошқа фаслларга нисбатан қиш фаслида инсон кайфиятида тушкунлик кўпроқ кузатилади. Бундай вақтда кўпчилик инсонлар айниқса аёллар кайфиятни кўтарувчи маҳсулотлар билан бахтли бўлишга интилишади. Аммо, ҳаммамизга маълумки, совуқ ҳавода ширинликлар истеъмол қилиш, танамиз вазнига вазн қўшилишига олиб келади.
 
Тўғри танланган маҳсулот организм учун совуқда керакли бўлган ёғлар билан таъминлашга хизмат қилади. Бу фаслда ўсимлик ёғлари қанчалик фойдали бўлса, ҳайвон ёғлари ҳам шунчалик керакли ҳисобланади. Бир кунда 30гр ёғ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шундан албатта, 3дан 1қисмини ҳайвон ёғи ташкил қилиши зарур. Бундан ташқари, сметана ва пишлоқдаги ёғ миқдори ҳам керакли ва ёғлироқ турини танлаш терингизни ёғли сақлашга хизмат қилади.
 
Қиш фаслида керакли бўлган оқсил миқдори қанча бўлиши кераклигини биласизми?
 
Оқсил етишмовчилиги инсонни қиш фаслида турли хилдаги инфекцияларга чалинишига ва шамоллаб қолишига сабаб бўлади. Керакли оқсил истеъмоли билан биз мушакларимиз бақувватлигига эришиб , етарли даражада ммунитетимизни мустаҳкамлаб оламиз.
 
Бир суткада инсон, вазни ва жинсидан қелиб чиқиб 70-100 гр гача оқсил истеъмол қилиши керак. Соя, творог, тухум, балиқ, гўшт маҳсулотларида инсон организми учун зарур бўлган оқсил миқдори мавжуд.
 
 
Ҳа айтганча, қиш фаслини витаминларсиз ўтказиб бўлмайди. Бир кунда 5 тадан кам бўлмаган сабзавот ва мевалар истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Музлатиб қўйилган мевалардаги витаминлар янги узилган мевадаги витамин миқдорига тенглаша олади. Шунинг учун ёз фаслида қиш учун мевалар музлатишни унутманг!
Эслатиб ўтишимиз керакки, витаминларга бой мевалар —  облипеха ,маймунжон, наъматак ва малина ҳисобланади. Шу билан бирга қуритилган мевалардан ҳам истеъмол қилишни унутманг.
 
Қиш фаслида С витаминига бой мевалар цитрус мевалар саналади. Витамин А ва Е миқдори учун сабзи ва тиндирилмаган ёғ қабул қилиниши керак.

Д витамини учун эса қуёшнинг чарақлаган вақтида сайр қилишнинг ўзи кифоядир. Шунингдек, яшил баргли сабзавотлар, ёнғоқ, картошка, йогурт, авакадо минералларга бўлган эҳтиёжни қондиришга ёрдам беради.
 

 
Қиш фасли хақида Шарқ табобати нима дейди?
 
Шарқ табобатига мурожаат қиладиган бўлсак, бунда албатта буйрак фаолиятига ёрдам бериш зарур деб ҳисобланади. Алкогол маҳсулотлари билан буйракни қийнамаслик аксинча, маринадланган ва тузланган маҳсулотлардан керакли миқдорда истемол қилиб туриш зарур деб ҳисоблашади. Лекин, европалик мутахассислар туз инфарк , катаракта ва репрадуктив касалликларни келтириб чиқаради деб огоҳлантиришади.
 
Шунинг учун ҳар бир маҳсулотни меъёрида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Айтиб ўтиш керакки,  ун каби майда тузга нисбатан, оддий тошга ўхшаш сариқ туз фойдали ҳисобланади.
 
Энг фойдали маҳсулот тузланган денгиз карамидир. Шунингдек, шарқ табобати гўшт маҳсулотлари истеъмолини ҳам тавсия этади, лекин муздек ҳолда эмаслиги ҳам таъкидланганини эътибордан четда қолдириш керакмас.
 
Қиш фаслида шакар миқдорини камайтириш ҳам организм фаолиятига ёрдам беради. Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, қиш фаслида иссиқ овқат истеъмол қилиш ва кўчадан уйга кириб келганда лимонли кўк чой ичиш, грипп касаллигидан ҳимоя қилади.
 

 
Қиш фаслида кучли ва соғлом бўлиш ҳар биримизнинг ўз иродамизга ҳам боғлиқ, албатта. Асосийси эса, зарур маҳсулотлар истеъмол қилишни унутмаслик лозим!
Назокат Зокирова

Теглар:Қишда овқатланиш сирлари Цитрус мевалар Лимонли кўк чой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!