...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда


12:23, 08.11.2017 Жамият
 1 831

Абдулазиз Комилов ва Эрлан Абдилдаев олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларнинг бориши борасида муҳокамалар ўтказилди.

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Бекешович Абдилдаев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Эрлан Абдилдаев “Европа иттифоқи — Марказий Осиё” вазирлар учрашуви ва Самарқандда ўтказиладиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
 
Абдулазиз Комилов ва Эрлан Абдилдаев иштирокида ўтган учрашув чоғида бундан олдинги олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларнинг бориши борасида муҳокамалар ўтказилди.
 
Томонлар, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган конференция олдидан ҳудудий аҳамиятга эга масалалар бўйича ҳам музокаралар олиб бордилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Қирғизистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар