...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қидирувда бўлган 6 ёшли боланинг жасади топилди


19:26, 23.04.2018 Жамият
 18 661

Болакайнинг қидирув ишлари 14 апрель кунидан бошланганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2012 йилнинг 19 сентябрида таваллуд топган Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғлини қидирувга бергани ҳақида хабар бергандик.
 
У 14 апрель куни соат 08:30 атрофида Учтепа тумани “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғини Самарбону кўчаси 36-уйдан чиқиб, бедарак йўқолганди.
 
Маълум бўлишича, бугун тонгда Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғлининг жасади Учтепа туманидаги уйи яқинидан ўтган Қорақамиш дарёсининг қирғоғидан топилган.
 
Болакайнинг қидирув ишлари 14 апрель кунидан бошланганди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғлининг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қидурув Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар