...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: 82 ёшли кекса момо югуриш мусобақаси ғолиби бўлди, совуқдан ҳалок бўлганлар


09:33, 19.07.2017 Олам
 2 512

Аргентина ҳудудини деярли бутунлай қоплаган совуқ ҳарорат 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

1. Беринг денгизида кучли зилзила қайд этилди. АҚШ Геология хизмати ер силкиниши қувватини 7,7 магнитуда эканини хабар қилди. Камчатка геофизиклари эса зилзиланинг 7,3 магнитудада содир бўлганини айтишди. Зилзиладан сўнг 25 дан зиёд афтершоклар ҳам қайд этилган. Уларнинг магнитудаси 4 дан 5,6 гача бўлган.
 
2. Туркиянинг Газиантеп провинциясининг Қорақамиш шаҳрида олиб борилган қазилма ишлари вақтида Туркия ва Италия археологлари смайлик, яъни кулгич тасвири туширилган кўзани топишди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, топилма эрамиздан аввалги 1700 йилга алоқадор. Кўздаги кулгич тасвири ўша вақтда нимани англатганини ҳозирча аниқлашнинг имкони бўлмади.
 
3. АҚШда енгил атлетика бўйича ўтказилган чемпионатнинг 100 метрга югуриш баҳсида 82 ёшли спортчи биринчиликни қўлга киритди. Кристел Донли исмли қария аёл масофани 21,60 сонияда босиб ўтди. Иккинчи ўринни 92 ёшли Мэри Норкауэр эгаллади. Учликни эса 101 ёшли Жулия Хокинс якунлади.
 
4. Аргентина ҳудудини деярли бутунлай қоплаган совуқ ҳарорат 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Қурбонларнинг орасида кекса кишилар ҳам бўлган. Бу ерда ҳаво ҳарорати кескин равишда пасайиб кетди. Ҳарорат 25,4 даража совуқ экани хабар қилинмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Камчатка Кексалар мусобақаси Аргентина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!