...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаҳрамонларча ҳалок бўлган наманганлик йигитнинг жасади топилди


19:57, 31.03.2018 Жамият
 17 598

Уйчи туманилик йигит каналга тушиб кетган қизни қутқариб қолган эди.

Аввалроқ, Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 21 ёшли йигит С.Исломхўжаев вилоятнинг Учқўрғон шаҳридаги каналга тушиб кетган қизни қутқариб, ўзи чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туман ИИБ ходимлари томонидан кўрилган қидирув чоралари натижасида С.Исомхўжаевнинг танаси Уйчи тумани Дўстлик МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шимолий Фарғона” каналидан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матубот хизмати хабар қилди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Шимолий Фарғона канали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар