...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаршида 10 яшар бола ўз уйида ўлдириб кетилди


12:07, 09.03.2017 Жамият
 16 870

Аниқланишича, номаълум шахс 10 яшар болани ўлдириб, ҳовлида бўлган Damas русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган темир сандиқ (сейф)ни олиб кетган.

Жорий йилнинг 6 март куни соат 15:30 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган уйдан 10 ёшли ўғил боланинг ўткир тиғли жисм билан кўп маротаба жароҳат этказилган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Аниқланишича,  номаълум шахс уни ўлдириб, ҳовлида бўлган Damas русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган темир сандиқ (сейф)ни олиб кетган.
 
Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан  олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина Машаб кўчаси 17-уй олдида қолдириб кетилганлиги аниқланган. 
 
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида мазкур мудҳиш жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Касби-Когон йўлида кетаётганида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Касби тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспектори Шуҳрат Муродов томонидан қўлга олинган.
 
Ушбу қотилликни  содир этганликда гумонланаётган шахс  Қарши шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс бўлиб чиқди.  Унинг уйидан темир сандиқнинг кесилган қолдиқлари ҳамда сумкасидан жабрланувчига тегишли бўлган пуллар, облигациялар ва сариқ металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олинди.
 
Мазкур жиноят юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги пайтда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда. 

Теглар:Қотиллик Қашқадарёга Қарши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар