...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида вақтинчалик фавқулодда ҳолат эълон қилинди


09:44, 24.04.2017 Жамият
 4 462

ФВВ, ИИВ ЙПХ, “Қамчиқавтойўл” ходимларидан иборат туну кун навбатчилик ташкил қилинди.

А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 243,7 (166,7) кмда (Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди) водий йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида 80 м баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 м га тенг кўчки ёриғи пайдо бўлган.
 
ФВВ Ахборот хизматининг хабар беришича, автоуловлар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автомобиль йўлининг 243,5 - 243,8 км ва 229,7 - 230 км лар оралиқларида Ўш йўналиши ярмида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.
 
Ушбу ҳудудда хавф бартараф этилмагунга қадар ФВВ, ИИВ ЙПХ, “Қамчиқавтойўл” ходимларидан иборат туну кун навбатчилик ташкил қилинди.
 
Шунингдек, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 153 (230) км да ер кўчкиси билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида “Қамчиқавтойўл” ИЙФК ходимлари билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда огоҳлантириш йўл белгилари ўрнатилди ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан икки томонлама ҳаракат йўлнинг бир томонига ўтказилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Қамчиқ довони ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар