...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Лукашенко қачон учрашиши маълум бўлди


12:17, 10.10.2018 Олам
 2 064

Учрашув Беларусь Республикасининг Могилёв шаҳрида бўлиб ўтади.

12 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко учрашади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Учрашув Беларусь Республикасининг Могилёв шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Могилёв Россия ва Беларусь ҳамкорлигининг бешинчи форум ялпи мажлисига мезбонлик қилади. Форумда минтақавий ҳамкорлик ва интеграция масалалари кўриб чиқилади. Асосий эътибор Россия ва Беларусь Қўшма Штатларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларга қаратилади.
 
Давлат раҳбарлари иштирокида тор доирадаги учрашувдан сўнг, форумда парламент ва қўмита аъзолари, вазирлик ва агентлик раҳбарлари, турли ташкилот вакиллари ҳам қатнашади.
 
Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари сўнгги бор жорий  йилнинг 21 сентябрь куни Сочи шаҳрида учрашган эди.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Владимир Путин Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!