...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған 12 банддан иборат ярашув режасини тузиб чиқишди


14:02, 10.08.2016 Олам
 4 572

Туркия ва Россия президентлари Санкт-Петербург шаҳридаги учрашув чоғида муносабатларни тўлалигича тиклашга келишиб олишди.

Кеча, 9 август куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси давлат раҳбари Владимир Путин билан Санкт-Петербург шаҳрида учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Икки давлат раҳбари ўтган йилнинг ноябрь ойида Су-24 самолёти уриб туширилгандан буён биринчи марта музокаралар столи атрофида ўтиришди. Путин ва Эрдўған учрашув чоғида “Турк оқими” газ қувури ва “Аккую” АЭСнинг истиқболларига катта урғу беришди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
 
“Haber7” нашрининг ёзишича, Россия ва Туркия давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий масалаларга доир муҳим қарорлар қабул қилдилар. Улар 12 банддан иборат ярашув режасини ишлаб чиқишди.
 
1-банд.  Россия ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши механизмини қайтадан йўлга қўйиш;
 
2-банд. Чартер рейсларни амалга оширишни бошлаш;
 
3-банд. Икки давлат ўртасидаги савдо чекловларни, айниқса, қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларига бўлган чекловларни олиб ташлаш;
 
4-банд. Россияда Туркия тадбиркорларига қўйилган санкцияни бекор қилиш;
 
5-банд. Туркия ва Россия ўртасидаги визасиз тизимни қайта тиклаш;
 
6-банд.“Аккую” АЭСининг қурилишига стратегик лойиҳа мақомини бериш;
 
7-банд.  “Турк оқими” газ қувури қурилишини тезлаштириш;
 
8-банд.  “Турк оқими”нинг қурилишини 2019 йилда бошлаш;
 
9-банд. Рус-турк инвестицион кенгашини тузиш;
 
10-банд. Ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтириш;
 
11-банд. Туркия, Россия ва Озарбайжон ўртасида уч томонлама маслаҳат механизмини ташкил этиш;
 
12-банд. Анқара ва Москва орасида ишонч линиясини ташкил этиш.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!