...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин пора олган вазирини ишдан бўшатди


09:53, 16.11.2016 Олам
 4 087

Собиқ вазир 2 миллион доллар миқдиорда пора олаётган вақтида қўлга олинган.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевни ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақдаги қарор 15 ноябрда имзоланди, дея хабар бермоқда Вести. Улюкаев 14 ноябрь куни 2 миллион доллар миқдорда пора олаётган вақтида қўлга олинган.
 
Собиқ вазир "“Роснефть” компаниясининг “Башнефть” акцияларини сотиб олишга шароит яратиш мақсадида пора олганлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
 
Суд Алексей Улюкаевга 2017 йил 15 январгача уй қамоғи жазосини белгилади. Улюкаев судда ўз айбига иқрор бўлганича йўқ, бу борада у Россия Тергов қўмитаси билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирган.
 
Тергов қўмитасидан маълум қилишларича, Улюкаевнинг бармоқ излари орқали унинг пора олганлиги ўз тасдиғини топган. Бундан ташқари, воқеага алоқадор видео ва аудиоёзувлар ҳам борлиги тасдиқланди.
 
Россияда аввал ҳам мансабдор шахсларнинг коррупция юзасидан ишдан озод этилиши ҳолатлари учраган. 2010 йилда Москва шаҳри мэри Юрий Лужков шундай сабаб билан ишдан бўшатилганди. 2015 йил мартда Сахалин вилоятининг раҳбари Александр Хорошавин, шу йил кузда Коми республикаси раҳбари Вячеслав Гайзер ўз лавозимидан озод этилганди.
Дурдона Расулова

Теглар:Россия Иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!