...
МЕНЮ
ONLINE TV

ПСЖ “Наполи” қаршилигини синдира олмади


14:38, 07.11.2018 Спорт
 1 739

Бу гуруҳда 4-турдан сўнг “Ливерпуль” ва “Наполи” ҳисобида 6 очко мавжуд

Европа чемпионлар лигасининг 4-туридан сўнг "С" гуруҳида вазият анча чигаллашди. Гуруҳ пешқадами “Ливерпуль” сафарда “Црвена Звезда”га имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
“Наполи” ва ПСЖ жамоалари ўртасида Неапол шаҳрида бўлиб ўтган ўйин ҳам дуранг билан якунланди. Парижликлар биринчи бўлим сўнгида Бернатнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлсалар, иккинчи бўлим ўрталарида Инсинье пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Бу жамоаларнинг Парижда бўлиб ўтган ўйинида ҳам ғолиб аниқланмаганди.
 
Бу гуруҳда 4-турдан сўнг “Ливерпуль” ва “Наполи” ҳисобида 6 очко мавжуд. ПСЖ 5 очко билан учинчи, “Црвена Звезда” эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
 
ЕЧЛ, "С" гуруҳи. 4-тур
Наполи – ПСЖ 1:1
Голлар: 0:1 – 45 Бернат, 1:1 – 62, пенальти Инсинье.
Наполи – Оспина, Максимович (Хюсай, 76), Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй, Кальехон, Аллан, Гамшик, Фабиан Руис (Зелиньски, 71), Мертенс (Уна, 83), Инсинье.
ПСЖ – Буффон, Маркиньос, Тиаго Силва, Керер (Шупо-Мотинг, 90), Менье (Кимпембе, 73), Ди Мария (Кавани, 77), Верратти, Дракслер, Бернат, Мбаппе, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Мбаппе (29), Керер (32), Фабиан Руис (45), Верратти (89), Неймар (90).

Теглар:Наполи ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!