...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг АКТ соҳасига доир янги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди


20:27, 09.02.2017 Жамият
 2 948

Фармон лойиҳасида 2030 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳудудида “Ахборот-коммуникация технологияларининг инновацион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси портали – “Regulation.gov.uz”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АКТ соҳаси ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш ҳамда янада рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси халқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини рвиожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Фармон лойиҳасида республика иқтисодиётининг турли соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш АКТ маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, соҳа корхоналарига экспорт қилиш имкониятини яратувчи махсус ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий имкониятларни бериш, кадрлар тайёрлаш ва илмий ишлаб чиқариш жараёни, шунингдек инвестиция-молиявий салоҳиятни марказлаштириш кўзда тутилган.
 
Хусусан, фармон лойиҳасида 2030 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳудудида “Ахборот-коммуникация технологияларининг инновацион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
 
Ушбу эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатувчи муассасаларга фаолиятларини такомиллаштириш учун махсус божхона, валюта ва солиқ имтиёзлари қўлланилади. Жумладан, мазкур ҳудуддаги корхона ва уларнинг ходимларига нисбатан қуйидаги енгилликлар қўлланилиши режалаштирилган:
 
- ҳудуддаги корхоналарни “Ахборот-коммуникация технологияларининг инноватсион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудининг фаолияти мобайнида барча турдаги солиқлардан ҳамда давлат мақсадли фондларига ажратмалардан, шу билан бирга ягона ижтимоий тўловлардан озод қилиш;
 
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7,5 фоиз, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадали миқдори 4,5 фоизга белгилаш;
 
- ҳудуддаги корхоналарга республика ҳудудида маҳсулот ҳамда хизматларни экспорт қилиш ҳисобига тушган маблағларни турли тўловларга, жумладан ходимларнинг иш ҳақиларига нақд ёки нақдсиз пул тарзида ва дивидентларни тўлашда фойдаланиш имкониятини бериш.
 
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига хизмат қиладиган зарур ахборот тизимлари ва ресурсларини яратишга замин яратади. Шунингдек, фармон сифатли ва жаҳон талабларига мос дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини кенгайтириш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кўтариш, давлат ялпи ички маҳсулотларида АКТ сектори ҳиссасини оширишга хизмат қилади.
 
Фармон лойиҳасининг муҳокамаси порталда 2017 йилнинг 23 февралига қадар давом этади. 

Теглар:Фармон муҳокамаси АКТ соҳаси ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини рвиожлантириш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар