...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Анқарада муҳим учрашувлар ўтказади


20:53, 25.02.2018 Жамият
 1 874

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон пойтахтида “Қобул жараёни” иккинчи мажлисида ҳам иштирок этиши маълум қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эртага, 26 февраль куни ТИВ делегацияси Ўзбекистон-Туркия маслаҳатлашувларида иштирок этади.



Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Туркия Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили Фазли Чўрман Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар.
 
Шунингдек, 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференциянинг кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар.
 
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон пойтахтида “Қобул жараёни” иккинчи мажлисида ҳам иштирок этиши маълум қилинмоқда. 

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Анқара Ўзбекистон-Афғонистон Исматулла Иргашев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар