...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент халқидан ёрдам сўрамоқда


10:54, 27.09.2016 Олам
 3 734

Миср президенти давлат чегарасини ҳимоя қилишда ҳалқ ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди.

Ўтган ҳафтада юзлаб мигрантлар билан тўла кема Ўртаер денгизининг Миср қирғоқларига яқин қисмида чўкиб кетган эди. Бу  каби ҳодиса такрор содир бўлмаслиги учун 26 сентябрь куни Миср президенти Абдул-Фаттоҳ Ҳалил Ас-Сиси ўз халқини ҳукуматни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда, деб ёзади “Miamiherald.com” нашри.
 
Ўша ҳодисада жабрланганлар сони 170 нафарга етган эди. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан ўзининг дастлабки изоҳини берар экан Ас-Сиси давлатнинг сувли ва қуруқликдаги чегараларини ҳукуматнинг ёлғиз ўзи ҳимоя қилолмаслигини айтди.
 
“Давлат сифатида биз сарҳадларимиз хавфсизлиги учун қайғурмоқдамиз, бироқ жамоатчилик ҳам бу воқеалар такрорланмаслиги учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим”, –дейди президент.
 
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили 170 нафар инсон танаси сувдан чиқариб олингани ва беш кун ўтиб қурбонлар аввалги ҳисоб-китоблардан 8тага кўпайгани ҳақида баёнот берди. Ушбу маълумотни эшитган президент телевидение орқали халққа мурожаат қилишга қарор қилган.
 
Қурбонлар сони кутилганидек кўпайиб бормоқда. Расмийларнинг айтишича, кемаларнинг музлаткичларида тузоқ борлиги тахмин қилинмоқда.
 
Чўккан кемалар 15 метр чуқурликда, қирғоқдан 18 км узоқликда ётибди. Бухейра провинцияси губернатори Мухаммад Султоннинг айтишича, кемалар махсус ускуналари билан “British Petroleum”га юборилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Ўртаер денгизининг Миср қирғоқлари яқинида 600 нафар мигрант бўлган кема чўкиб кетган эди. Уларнинг 29 нафари ҳалок бўлган 150 нафари қутқариб олинган. Қолганлари бедарак йўқолган, деб эълон қилинган эди. Улар орасида Миср, Сурия, Судан, Сомали, Эритрея давлатлари фуқаролари бор эди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Миср Абдул-Фаттоҳ Ҳалил Ас-Сиси Ўртаер денгизи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!