...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент таклифи: Бўстонлиқ тумани картошка етиштиришга ихтисослаштирилади


17:12, 05.01.2018 Жамият
 2 948

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида ҳам картошка экиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда иштирок этиб, “Халқимизни энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулот турларидан бири бўлган картошка билан тўла таъминлаш учун йилига ўртача 50 минг тонна сифатли картошка уруғини етиштиришимиз талаб этилади. Бунинг учун Голландия, Польша, Россия каби давлатлар билан ҳамкорликда замонавий лаборатория ускуналарига эга бўлган маҳаллий уруғчилик маркази ва махсус корхоналар ташкил этишимиз керак”, деган эди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида ҳам картошка экиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
 
Шавкат Мирзиёев мамлакатда картошкачиликни ривожлантириш, шу орқали аҳолини картошка билан узлуксиз таъминлаш, хусусан, Бўстонлиқ туманини картошка етиштиришга ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади.
 
Маълумот учун, 2017 йил Ўзбекистонда биринчи марта, ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди.

Теглар:Картошкачилик Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар