...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди


08:46, 24.08.2017 Жамият
 2 044

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайтида хабар берилди.

Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, унинг Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Игор Шувалов самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг салом ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Игор Шувалов Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар