...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қорақалпоғистонликларга тоза ичимлик суви ваъда қилганди. Аллақачон натижа бор!


21:59, 15.03.2017 Жамият
 2 892

Умумий қиймати 35,5 миллион сўм бўлган бунёдкорлик ишлари “Чимбой иншооти” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилгани айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлганида, эртанги соғлом авлодни вояга етказиш айнан ичимлик сувидан бошланишига эътибор қаратиб, қорақалпоқ халқини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласида амалга оширилиши керак бўлган ишларга тўхталган эди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Бўстон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 3 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган “Қуламет жиров” қишлоқ врачлик пункти тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бунинг учун узунлиги 300 метрга яқин сув тармоғи тортилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Умумий қиймати 35,5 миллион сўм бўлган бунёдкорлик ишлари “Чимбой иншооти” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилгани айтилади.
 
Маълум қилинишича, Жанга тилек, Бўстон ва Қўғам овулларида истиқомат қилаётган 5 мингдан зиёд аҳолининг 90 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган. Жорий йилда “Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган лойиҳага мувофиқ Мамут ўй аҳоли пунктига ҳам ичимлик суви тармоғи тортилади.
 
Мазкур лойиҳа доирасида Тўрткўл туманидаги Янгиобод, Дўстлик, Авиация маҳаллаларига ҳам сув тармоқлари тортилиб, тез кунларда фойдаланишга топширилади.

Маълумот учун, Оролбўйи минтақасида сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтирилади. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ичимлик суви таъминоти даражасини 2016 йилдаги 50,8 фоиздан 2021 йилда 74 фоизга етказиш имконини беради. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш натижасида 30 га яқин энг муҳтож аҳоли пунктлари шўр сувларни чуқурлаштирувчи асбоб-ускуналар билан таъминланади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли яшашининг санитар-гигеник шароитларини сақлаш мақсадида 23 та қаттиқ маиший чиқинидиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш полигамларини махсус техника воситалари билан жиҳозлаш ва қулайликлар яратилади.

Теглар:Ичимлик суви Қорақалпоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар