...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори: Маданият вазири консерваторияга ректор бўлди


18:34, 08.08.2017 Жамият
 3 971

Президент қарорига мувофиқ Маданият вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон давлат консерватория ректори лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент қарорига кўра, консерваториянинг мақоми ва нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон давлат консерваториясининг ректори лавозимини эгаллайди.
 
Қарорда мулкий ёки идоравий мансублигидан қатъи назар, мусиқа санъати, мусиқа таълими йўналиши учун кадрлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш бўйича келишувларда Ўзбекистон давлат консерваторияси методик ва ижодий жиҳатдан таянч олий таълим муассасаси эканини эътироф этиш алоҳида белгилаб берилган.
 
Шунингдек, бундан буён консерваторияда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик маҳоратини ошириш, ўқув жараёни сифати ва савиясини тубдан яхшилаш, мусиқа санъати соҳасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари, ижодий марказлар, таниқли композитор, мусиқачи ва ижрочилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш амалга оширилади. Хорижий мутахассисларни Ўзекистонга таклиф этиш билан бир қаторда республикада юқори натижаларга эришган мусиқачи ва педагогларнинг маҳорат дарсларини чет давлатларда тизимли ташкил этиш масаласига ҳам қарорда алоҳида урғу берилган. 

Теглар:Маданият вазири Ўзбекистон давлат консерваторияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар