...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан очилган АКТ-мактабга қабул бошланди!


15:12, 11.10.2017 Жамият
 4 779

Ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Шу муносабат билан мактабга ўқувчиларни қабул қилиш бошлангани эълон қилинди.
 
Ушбу мактаб:
 
  • умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш;
 
  • ўқувчиларда дастурлаш асосларини, маълумотлар базаларини шакллантириш ва ахборот хавфсизлиги кўникмалари ва медиа маданиятни мактаб давридан бошлаб шакллантириш;
 
  • юқори касб маҳоратига эга бўлган педагогларни жалб этган ҳолда ўқувчиларнинг ёш математиклар, ёш физиклар, ёш дастурчилар, ёш ихтирочилар жамоаларини ташкил қилиш, уларнинг республика ва халқаро фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган эди.
 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга 2017–2018 ўқув йили учун 5-синфга ўқувчиларни танлов асосида қабул эълон қилинди.
 
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
 
1) Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
 
2) 086 формали тиббий маълумотнома;
 
3) Яшаш жойидан маълумотнома;
 
4) 3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
 
5) Ўзлаштириш табелининг (1–4 синф) нусхаси;
 
6) Ота ва она паспортидан нусхалар.
 
Танлов математика ва инглиз тили фанларидан ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ҳужжатларни қабул қилиш ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида амалга оширилади.
 
Ихтисослаштирилган мактаб манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй.
 
Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 16 октябрь санасигача қадар давом этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб АКТ йўналишидаги таълим муасасаси Ихтисослаштирилган ўрта мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Илмиддин
10:57 12.10.2017

Бу мактаб факат Тошкентликлар учунми?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар