...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Олмалиқда қурилаётган уйлар билан танишиб, аҳоли билан суҳбатлашди


17:34, 11.08.2017 Жамият
 2 688

Давлат раҳбари мутасаддиларга қурилиш ишларини сифатли бажариш, иншоотларни ўз вақтида қуриб битказиш ва топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бугун, 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, янги конга тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этгани, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакат шаҳар ва қишлоқларида намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда.
 
Давлат раҳбари Олмалиқ шаҳри марказидаги 5/2 массивида қурилаётган 7 қаватли, 2 ва 3 хонали турар-жой биноларини бориб кўрди. Ўн беш йилга имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган мазкур уй-жойларда айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади ЎзА.
 
“Бу каби уйлар ғиштдан қурилаёгани ҳар томонлама фойдали. Қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади. Бундан ташқари, табиий таъсирларга чидамли”, дейди Президент.
 
Давлат раҳбари мазкур уйларда яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддиларга қурилиш ишларини сифатли бажариш, иншоотларни ўз вақтида қуриб битказиш ва топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
 
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳри аҳолиси билан мулоқот қилди. Самимий ва очиқ ўтган суҳбатда шаҳар фаоллари ва ёшлар давлат раҳбарига мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётнинг турли жабҳаларида аниқланаётган долзарб масала ва муаммолар тезкорлик билан ҳал этилаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Теглар:Олмалиқ Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар