...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги аниқ режаларни келишиб олди


13:41, 14.02.2018 Жамият
 1 976

Шавкат Мирзиёев икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ён билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 13 февраль куни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.
 
Президент ўтган йили Жанубий Корея билан ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 1,3 миллиард доллардан ошганини таъкидлади.
Эндиликда икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Томонлар қуйидагиларни белгилаб олишди:
 
  • Ўзбекистонда замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд 60 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари тайёрлаш;
 
  • маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш;
 
  • савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, банк-молия ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш;
 
  • Ўзбекистон раҳбарияти  Жанубий Корея Республикаси фуқароларига визасиз тартиб жорий этилиши натижасида сайёҳлар оқимини салмоқли даражада ошириш ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш;
 
  • стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг миқёсли ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар