...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримовга атаб шеър ўқиган фарғоналик қиз интернетда машҳур бўлиб кетди


10:46, 21.05.2016 Жамият
 17 711

Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4-синфида таҳсил олаётган Маҳсума Абдулаҳадова ўзи ёзган шеърда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан “Камолот” ЁИҲ ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Таниқли хонандалар ва актёрлар учрашувлардаги энг қизиқарли ҳолатларни фотосуратлар ва видеолавҳаларга муҳрлаб, уни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали эълон қилиб боришди. Хонанда Тоҳир Усмоновнинг Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган видеоси эса интернетда оз муддатда оммалашиб, кўпчиликнинг саҳифасида пайдо бўла бошлади. Унда Фарғона вилояти Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4“А” синф ўқувчиси Маҳсума Абдулаҳадова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга атаб ёзган шеърини ўқиётгани тасвирланган.
 
“Меҳмон бўлиб келинг қишлоғимизга,
Бир пиёла чой устида суҳбат қурамиз.
Тинч, осуда ҳаёт қуриб бергансиз.
Келажак ҳақида ўйлар сурамиз.
 
Сочингиз оқига ҳавасим келди,
Алмашгум сочимнинг толаларини.
Бизни деб кўзингиз нурлари кетди
Берсайдим кўзимнинг қораларини.
 
Бутун бир дунёга ҳали кўрасиз,
Ўзбекнинг кимлигин эслатиб қўяй.
Ўшал Амриқою Европаликни,
Лол бўлиб ёқасин тутганда кўрай.
 
Ҳали катта бўлай, Ислом бобожон,
Сиз учун атайлаб достон битаман.
Кашталаб бу байтни ажиб матога.
Юз ёшингизда сизга ҳадя этаман”, дея ўзи ёзган мисраларни баралла ўқийди Маҳсума Абдулаҳадова.
 
Бугун Ўзбекистон ёшларининг жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ёшларидан кам бўлмаган ҳолда таълим олишлари, ўз истеъдодларини намоён этишлари, қай соҳада бўлмасин ғояларини амалга оширишларига катта эътибор қаратилган. Истиқлол йилларида Президент Ислом Каримов ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш, ёшлар маънавиятини ёт ғоялар, “оммавий маданият” ниқоби остидаги иллатлардан асраш масаласини ўртага ташлади. Бугун Ўзбекистонда вояга етаётган ҳар бир ўғил-қиз қалбида эртанги кунга дахлдорлик ҳисси билан улғаймоқда. Фарғоналик Маҳсума Абдулаҳадова ҳам ана шундай ёшлардан бири. У ўз шеърида бугун қишлоқларда яратиб берилган шароитлардан мамнунлигини ифода этиш билан бирга, тинч ва фаровон ҳаёт учун мамлакат раҳбарига  миннатдорчилигини билдирган. 

Теглар:Ўзбекистон Ислом Каримов Маҳсума Абдулаҳадова Фарғона Қува тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

АСАЛХОН
09:41 23.05.2016

РАХМАТ Канчалик шер ва мисралар битсакхам хам ЮРТБОШИМИЗ учун Олтин бошлари омон болсин.


Фарходжон
19:39 21.05.2016

Хакикатда, Оллох Узбекистонимизга Ислом исмли юртбошини рахбар этиб тайинилаб куйибди. Бу бежиз эмас. Бу биз учун бахт, камол, равнак. Бахт нашидасини ота-онамиз, бола чакаларимиз билан, тинчлик фарогатда, туй-тантаналар килиб, хаёт кечириш, бизни мукаммал инсон килиб яратиб куйган Тангри - таолога шукр хамда президент отамизга шукрона айтиб дуода яшаш барчамизга насиб этсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар