...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримов Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ангела Меркелга ҳамдардлик билдирди


22:00, 13.01.2016 Олам
 5 095

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга 2016 йилнинг 12 январь куни Истанбул шаҳрида инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг  матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шунингдек,  Германия Федератив Республикасининг Федерал канслери Ангела Меркель номига йўлланган мактубда давлатимиз раҳбари Истанбулдаги террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Германия фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказишни сўради, дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Султонаҳмад майдонида портлаш юз берган эди. Теракт оқибатида 10 киши вафот этиб, 15 киши жароҳатланди. Қурбонларнинг 9 таси германиялик сайёҳлар бўлган. 

Теглар:Ислом Каримов Ражаб Тойиб Эрдўған Ангела Меркель Истанбул Султонаҳмад 12 январь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!