...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Хивадаги вокзални кўздан кечирди


16:28, 29.11.2018 Жамият
 3 306

Шавкат Мирзиёев вокзалда йўловчилар ва сайёҳлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Хива шаҳрида, замон талаблари даражасида қад ростлаган, кўркам вокзални кўздан кечирди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
 
Бу ерда йўловчилар ва сайёҳлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг давлат раҳбарига мазкур вокзалнинг олд қисмида миллий услубда бунёд этилинган, меҳмонхоналар, маиший бино ва иншоотлар, дам олиш масканлари ҳақида маълумот берилди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Президентнинг 2017 йил 25 апрелдаги қарорига мувофиқ, 2017-2018 йиллар давомида Урганч – Хива оралиғида янги темир йўл участкасини қуриш, замонавий Хива вокзалини барпо этиб, атрофни ободонлаштириш ишлари белгиланган эди.
 
Темирйўлчилар умумий қиймати 35,9 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳани қисқа муддатда амалга оширишди. Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган, миллий услублар билан уйғунлашган замонавий вокзал қуриб битказилди. Шу билан бирга Урганч вокзалидан Хива шаҳригача умумий узунлиги 33,78 км (асосий йўл 29,6 км) бўлган темир йўл қурилди.
 
Ушбу худудда барча қулайликларга эга 3 та меҳмонхона қурилишининг якуний ишлари амалга оширилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хива шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар