...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Бундестаг Раиси билан учрашди


21:26, 21.01.2019 Жамият
 1 988

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 январь куни  Германия Федератив Республикаси Бундестаги Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашди.

Бундестаг Германиянинг бир палатали парламенти бўлиб, қонунлар қабул қилишдан ташқари Федерал канцлерни сайлаш ҳамда ҳукумат фаолиятини назорат қилиш каби муҳим функцияларни ҳам бажаради. 

Ўзбекистон ва Германия парламентлари ўртасида яхши алоқалар йўлган қўйилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бундестаг билан ҳамкорлик бўйича  “Ўзбекистон – Германия” гуруҳи, Бундестагда эса “Германия Федератив Республикаси – Марказий Осиё” гуруҳи ташкил этилган.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқларимиз манфаатини таъминлашда парламентлар муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 

Бундестаг Раиси Ўзбекистонда барқарор демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади.

Мулоқотда қонун устуворлигини таъминлаш, парламент назорати, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган “йўл харитаси”га асосан парламентлараро ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Президентининг Германияга расмий ташрифи барча даражадаги, жумладан, парламентлар ўртасидаги алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб бергани қайд этилди. 

Давлатимиз раҳбари Бундестаг биносини кўздан кечирди. Ўзбекистон делегациясига Бундестаг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрига жўнаб кетди. 22 январь куни у ерда Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.



Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар