...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент афв этиш тўғрисидаги махсус фармонни имзолади


12:02, 08.12.2018 Жамият
 4 482

20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан махсус Фармонни имзолади.
 
Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилди. Бу ҳақда Давлат раҳбари кеча, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда маълум қилган.
 
Президентга кўра, бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди.
 
Ман этилган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди.
 
Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус фармони билан 2017 йил Конституция байрами арафасида 2700 киши, муборак Рамазон ҳайити муносабати билан жорий йилнинг июнь ойида 226 киши, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 27 йил тўлиши муносабати билан 261 киши афв этилиб, оиласи, яқинлари бағрига қайтди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Афв этиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар