...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтда ноёб иншоот қад ростламоқда


15:00, 31.01.2019 Жамият
 8 880

Тошкент шаҳридаги Анҳор канали яқинида мамлакатимизда ягона бўлган пиёдалар учун осма кўприкни бунёд этиш ишлари якунланяпти.

Кўп поғонали кўприк иккита халқадан иборат бўлиб юқоридан қараганда чексизлик белгисини англатади. Ушбу иншоот орқали пиёдалар “Наврўз” маданият ва истироҳат боғига ва Олимпия шон-шуҳрати музейига боришлари, шунингдек бу ерда дам олишлари ҳам мумкин.

Асосий қурилиш анжомлари, шунингдек ёрдамчи бутловчи қисмлар алоҳида буюртма қилиниб, тайёр ҳолда Ўзбекистонга олиб келинган.

Пиёдалар учун осма кўприк хайрия инвестиция дастурига киритилган бўлиб, бундан ташқари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар