...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахт Тошкент аҳолиси кескин ортиб бормоқда


13:18, 15.10.2018 Жамият
 5 447

Ўлим коэффициенти 6,4 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 га камайди.

Пойтахт Тошкентнинг доимий аҳоли ҳақидаги статистика маълум қилинди. Унга кўра, Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони жорий йил 1 октябрь ҳолатига 2497,9 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 33,0 минг кишига ёки 1,3 %га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
 
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 34,0 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 18,3 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,7 га (2017 йилнинг мос даврида - 17,6 промилле бўлган) ўсди.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11,9 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 461 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда.
 
Ўлим коэффициенти 6,4 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 га камайди (2017 йилнинг мос даврида - 6, 7 промилле бўлган).
 
Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 22,1 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилгнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 19,9 минг киши бўлган) кузатилди.  

Теглар:Тошкент шаҳри Давлат статистика қўмитаси Демография 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар