...
МЕНЮ
ONLINE TV

Полицияга пора таклиф қилган ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистонда қўлга олинди


11:58, 22.03.2017 Жамият
 3 063

Хурсанд Хўжаниёзов маъмурий жазодан қочиш мақсадида полиция ходимига минг рубль миқдорида пора таклиф қилган.

Россияда коррупцион жиноятни амалга оширган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонга қочиб кетди. Эндиликда у Қозоғистондан Россияга юборилади. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Маълум бўлишича, 34 ёшли Хурсанд Хўжаниёзов 2015 йилда маст ҳолатда Уфа шаҳридаги “Дўстлик ёдгорлиги” мажмуасига борган ва уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари қўлга олган. Хурсанд Хўжаниёзов маъмурий жазодан қочиш мақсадида полиция ходимига минг рубль миқдорида пора таклиф қилган. Оқибатда воқеа юзасидан жиноят иши очилган. Кейинчалик 34 ёшли шахс мазкур иш бўйича суд мажлисига келмаган ва Қозоғистонга кетиб қолган. Уфа шаҳрининг Киров туман суди пора берганликда айблаб, унга сиртдан 2 йиллик қамоқ жазоси ва 30 минг рубль миқдорда жарима белгилади.
 
Хурсанд Хўжаниёзов Қозоғистонда қўлга олиниб, Россия Федерациясига юборилиши ҳақида қарор қабул қилинди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Порахўрлик Коррупция Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар