...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда самолёт қулади: қурбонлар бор


12:47, 10.02.2016 Олам
 2 635

Маълумотларга қараганда, самолёт техник носозлик сабаб ерга қулаган.

Покистон ҳаво армиясининг ўқув машғулотларида фойдаланиладиган самолёт Панжоб провинцияси ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда “Day.Az” нашри хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, самолёт бортида учувчи-стажёр ва инструктор бўлган. Уларнинг ҳар иккиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Маълумотларга қараганда, самолёт техник носозлик сабаб ерга қулаган. Айни дамда воқеа жойида полиция ходимларлари самолёт билан юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув, текширув ишларини олиб боришмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Покистон самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!