...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда қизлар мактаби портлатилди


16:52, 20.02.2016 Олам
 3 825

Портлаш Покистоннинг Жанубий Вазиристон туманида рўй берди.

Покистон шимоли-ғарбидаги Жанубий Вазиристон туманида экстремистлар қизлар учун мўлжалланган, яқинда қуриб битказилган бошланғич мактаб биносини портлатдилар. Бу ҳақда The Express Tribune хабар берди.

Портлаш натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Қўпорувчилик ҳаракати 19 февраль куни тунда, мактабда ҳеч ким йўқ пайтида амалга оширилган. Портлаш бўйича жавобгарликни “Теҳрик ва толибон Покистон” экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди.

Бу туманда террорчилар томонидан бундай ҳаракатлар тез-тез амалга оширилади. Жангарилар дунёвий таълимни ўз тушунчаларига зид деб ҳисоблайдилар.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин ҳам экстремистлар томонидан Бача Хон университетига уюштирилган ҳужум оқибатида йигирма нафар одам ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланган эди.

Маълумот ўрнида, Покистон толиблари мамлакатда мавжуд ҳукуматни ағдариш учун курашмоқда. Мазкур гуруҳ Афғонистон толиблари билан яқин муносабатларни олиб боради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Покистон Жанубий Вазиристон қизлар мактаби Портлаш террор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 405

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!