...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистон Афғонистон бўйича Тошкентдаги учрашувларда қатнашишга тайёр


14:11, 25.01.2018 Олам
 1 691

Покистон ҳам Афғонистонда тинчлик бўлишини истайди.

Покистон Ўзбекистонда бўладиган Афғонистон бўйича мартдаги учрашувларда қатнашади, Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф РИА Новостига берган интервьюсида бу ҳақда хабар берди.
 
“Биз Афғонистонда тинчлик бўлишининг тарафдоримиз. Биз бу давлатга тинчлик келишини истаймиз. Мен бу учрашувдан хабардорман. Агарда бизни таклиф этишса, биз албатта унда қатнашамиз”, деди вазир.
 
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Ўзбекистон ва Афғонистон март ойида Тошкентда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан халқаро вазирлар конференциясини ўтказиш таклифи билан чиқишганини билдирган эди. Бир қатор давлатлар, жумладан Россия Федерацияси ҳам бу ташаббусни қўллаб қувватлади.
 
Маълумот учун, Афғонистондаги ҳолат сўнги ойларда сезиларли ёмонлашди. Мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаб олган “Толибон” радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳам ҳужум қилишни бошлаган. Бундан ташқари, мамлакат ҳудудида “Ислом давлати” террористик гуруҳининг таъсири кучайган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Покистон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!