...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озодбек Назарбековнинг концертига қалбаки таклифномалар сотилаётгани ҳақиқатми ё навбатдаги пиар?


00:31, 03.04.2016 Шоу-бизнес
 6 012

Бундай ҳолат нафақат Озодбек Назарбеков, балки Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев, Гулсанам Мамазоитова каби хонандаларнинг концертлари олдидан ҳам рўй берган эди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 10-20 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Меҳринг сабаб” номли янги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал Озодбек Назарбековнинг ижодий жамоасидан таҳририятимизга мухлисларга аталган видео мурожаат етиб келди. Ушбу видео мурожаатда Озодбек Назарбековнинг маъмури хонанданинг концертига сотилаётган қалбаки таклифномалардан мухлисларни огоҳлантирган.

Унга кўра, “қора бозор”да хонанданинг навбатдаги концерт дастурига қалбаки таклифномалар савдоси йўлга қўйилган ва албатта, чайқовчиларнинг қармоғига илиниб қолаётган содда мухлислар ҳам йўқ эмас. Видео мурожаатда айтилишича, қалбаки таклифнома ҳақиқийсидан қоғозининг юпқа ва сифатсизлиги, дизайнининг фарқ қилиши, қатор ва жой рақамлари ручка билан ёзилгани ва махсус голограмманинг йўқлиги билан фарқ қилади. Қолаверса, таклифномалар сотувга чиқарилмайди, аксинча, таклиф қилинаётган меҳмонга бепул тақдим этилади.
 


Бундай ҳолат нафақат Озодбек Назарбеков, балки Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев, Гулсанам Мамазоитова каби хонандаларнинг концертлари олдидан ҳам рўй берган эди.

Озодбек Назарбековнинг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган видео мурожаат навбатдаги пиар мақсадида қилинганми ёки ҳақиқатан ҳам қалбаки таклифномаларни сотиб юрганлар қўлга тушганми, буниси бизга қоронғу. Боиси бундай гап-сўзлар ўзбек шоу-бизнесида янгилик эмас. Концертига базўр томошабин йиғадиган баъзи хонандалар ҳам концерт олдидан шундай пиарлар ўйлаб топишар эди. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча хонанда Али Отажонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали кимдир “Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновнинг набирасиман”, – деб Озодбек Назарбековнинг концерт дастурларига қалбаки чипта сотиб юргани ҳақида хабар қилган эди.

Теглар:Озодбек Назарбеков Концерт Али Отажонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухлис
08:16 03.04.2016

Озодбек Назарбеков нега бу йил концерт кунларини қисқартирди, хар йили концерт кунларида мухлислар тўлиб кетарди залга, хатто охирги кунлардаям. Охирги 2-3 йилги концертлари жонли ижрода бўлгани хаммага маъқул келгандику.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!