...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озодбек Назарбеков 10 ёшли қизи ҳам сайловда қатнашаман, деб туриб олганини айтди


11:49, 04.12.2016 Жамият
 3 947

“Сен ҳали овоз бериш имконига эга эмассан, деб тушунтирганимда, менинг ҳам ўз танловим бор, агар мен овоз бермасам, танлаган номзодим Президентликка сайланиши учун битта овоз етмай қолса, унда нима бўлади, деб жавоб берди”, дейди Озодбек Назарбеков.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунида кўпчилик фуқаролар билан бир қаторда Ўзбекистонда таниқли бўлган шахслар ҳам ўз овози билан иштирок этмоқда.
 
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси хақл артисти Озодбек Назарбеков 4 декабрь куни ўзининг фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланганини айтди.
 
“Ўзбекистон Президенти сайлови кунини бутун халқимиз байрамдек нишонламоқда. Сайлов участкаларида ҳам сайловчиларнинг кўтаринки кайфиятда ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда овоз беришмоқда. Бу нимани билдиради? Бу Ўзбекистон фуқароларининг мана шу ўтган 25 йил давомида ҳуқуқий онги юксалиб, ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлаганини билдиради.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек, бу халқ энди оддий халқ эмас. 90-йиллардаги одамлар эмас! Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистоннинг барча фуқаролари сайлов жараёнида фаол иштирок этаётгани халқнинг сиёсий онги аллақачон балоғатга етганини англатади”, дейди Озодбек Назарбеков.
 
Озодбек Назарбеков “Qalampir.uz” сайтига берган интервьюсида Президент сайловида иштирок этиш учун отланганида 10 ёшли қизи, мен ҳам сайловга бораман, деб туриб олганини айтди.
 
“Сен ҳали овоз бериш имконига эга эмассан, деб тушунтирганимда, менинг ҳам ўз танловим бор, агар мен овоз бермасам, танлаган номзодим Президентликка сайланиши учун битта овоз етмай қолса, унда нима бўлади, деб жавоб берди. Бу ҳолат нафақат сайлаш ҳуқуқига эга бўлган катталар, балки ёш авлод ҳам ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга киришгани, келажаги ҳақида қайғура бошлаганини англатади. Бу биз учун фаҳр. Халқимиз мана шу даражага етгани, албатта, қувонарли”, дейди санъаткор.
Мухторбек Абдуллаев 
Фотомухбир Шерзод Икрамутдинов

Теглар:Президнет сайлови Озодбек Назарбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар