...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎзДЖТУ ўқитувчилари Ҳиндистонда талабаларга очиқ дарс ўтдилар


23:32, 17.01.2018 Жамият
 2 421

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари Акбар Нурматов, Назира Тошпўлатова, Беруний Алимов дунёнинг ўн олти мамлакатидан келган ёш журналист-тадқиқотчилар учун Ўзбекистон ОАВ ҳақида очиқ дарс ўтказдилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари Ҳиндистон Оммавий коммуникация институтида бўлиб турганлари, ҳамкорлик юзасидан Меморандум имзолаганлари ҳақида хабар берган эдик.
 
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари Акбар Нурматов, Назира Тошпўлатова, Беруний Алимов дунёнинг ўн олти мамлакатидан келган ёш журналист-тадқиқотчилар учун Ўзбекистон ОАВ ҳақида очиқ дарс ўтказдилар.
 
Унда ўзбекистонлик ўқитувчилар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан журналистика таьлими соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. Хусусан, улар дунё медиамаконини Ўзбекистон закидаги ижтимоий, сиесий, иктисодий, маданий-маьрифий, тарихий маьлумотлар билан янада бойишга кўпроқ урғу бердилар. Жумладан, шу медиамаконда фаолият олиб борувчи кадрларни етиштиришга мўлжалланган янги –  Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университети ҳақида хам мулоҳазалар билдирилди
 
Бу каби фикрлар тожикистонлик, угандалик, мисрлик, афғонистонлик журналист-тадқиқотчилар томонидан ҳам билдирилди. Очиқ машғулотда иштирок этган институт Бош директори доктор К.Суреш Ўзбекистон ва Ҳиндистон маданий алоқалари қадимдан мавжудлиги ва мустаҳкамланиб келаётганини таькидлаб шундай дейди:
 
“Биргина ушбу машғулотнинг ўзида икки тилга мансуб бўлган йигирмадан ортиқ сузларни аниқладим. Масалан, жаҳон-жахан, дунё-дуня, савол-савал, жавоб-жаваб, қальа-кала ва ҳакозо. Бу бизнинг тарихимиз, маданиятимиз муштарак эканлигидан далолат беради. Очиқ машғулот якунида хорижлик журналист-тадқиқотчилар ўз мамлакатлари ОАВда Ўзбекистон ҳаққда маколалар бериб боришни, ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари уларга бу масалада ахборий кўмак беришга келишиб олдилар.

Теглар:Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар