...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Ўзбеккино"нинг янги раҳбари йиғилиш ўтказди


13:57, 29.01.2016 Кино
 6 080

Йиғилиш давомида тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар фаолиятига тааллуқли бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 28 январь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2015 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев раислигида бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган йиғилишда дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида ўтказилган мажлисида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.  Бундан ташқари,  кинематография санатини ривожлантиришга қаратилган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар фаолиятига тааллуқли бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Теглар:Отабек Мусаев Ўзбеккино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!