...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг етти мўжизаси аниқланди


13:38, 31.10.2016 Жамият
 7 711

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, маданий меросини асраб-авайлаш мақсадида UZINFOCOM маркази томонидан махсус “Meros.uz” сайти ишлаб чиқилган эди. Бу сайт мамлакатимизнинг тарихий, маданий объектлари ҳақида маълумотлар бериб боради.
 
Мазкур сайт асосида UZINFOCOM маркази томонидан “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” номли танлов ташкил этилди. Танловда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, маданий меросни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган барча қадамжолари иштирок этиши мумкин эди.
 
Мазкур танлов натижалари “Ўзбектуризм” Миллий компанияси расмий сайтида эълон қилинди.
 
Танлов якунига кўра, ғолиблар аниқланиб, 28 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тақдирлаш маросими ташкил этилди.
 
Тадбирда “Ўзбекистон мўжизаси-2016” номига сазовор бўлган 7та кўзга кўринган объект аниқланди:

Регистон ансамбли (Самарқанд шаҳри)
 
И.В.Савицкий номидаги санъат музейи (Нукус шаҳри)
 
Тошкент телеминораси (Тошкенрт шаҳри)
 
Форумлар саройи (Тошкент шаҳри)
 
Мирзо Улуғбек расадхонаси (Самарқанд шаҳри)
 
Ичан Қалъа мажмуи (Хива шаҳри)
 
Гўри Амир мақбараси (Самарқанд шаҳри)
Дурдона Расулова
 

Теглар:Ўзбекистон Етти мўжиза Ўзбектуризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар