...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг бу йилги даромадлари кескин ошиб кетди


17:57, 02.11.2018 Жамият
 11 355

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов бу йилги даромадлар ўтган йилдагига нисбатан кескин ошганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 2018 йилда давлат бюджетининг ижроси, 2019 йилдаги асосий параметрларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда QALAMPIR.UZ мухбири иштирок этмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг сўзларига кўра, бу йилги даромадлар ўтган йилдагига нисбатан кескин ошди. Қарийб 50 фоизга. Харажатлар эса ўтган йилдагига нисбатан 60 фоизга ошган.
 
Ўтган йили даромадлар 49 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 74,5 триллиондан ошиши кутиляпти. Харажатлар эса 78 триллионга етади.


 
Даромадлар ошиши маҳаллий ҳокимиятларга эркинлик беришнинг самараси деб ҳисобланяпти. Яъни эндиликда ҳокимликларнинг йиққан пуллари ўз ихтиёрида қолади. Ўтган йили маҳаллий ҳокимларда 1 триллион сўм пул қолган бўлса, бу йил 6 триллион сўмни ташкил қилади.
 
Андижон вилояти мисолида айтадиган бўлсак, 2017 йилда вилоятда 61 млрд сўм қолдирилган, бу йил 279 млрд маблағ қолади.
 
Бу йилги даромад Олий Мажлис томонидан 62 триллион параметр тасдиқланган бўлса, ҳозирда даромад 74,5 триллион сўмга тенг бўлиши кутиляпти. Даромаднинг асосий қисмини юридик шахслардан олинадиган фойда ташкил қилган. Иккинчи манба қўшилган қиймат солиғи ва учинчи ресурс солиқлари бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Молия вазирлиги даромад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар